“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида талабалар учун сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди
Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилган бўлиб, айни пайтда ушбу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижросини таъминлаш, бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига олий таълим муассасалари талабалари учун сайёр ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Навбатдаги сайёр сайёр ўқув машғулотлари Шўртан газ кимё мажмуасидаги Механик таъмирлаш цехида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг “Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедраси 4-босқич талабалари учун ташкил этилди.
Кўп йиллик тажрибага эга устоз ходимлар бўлажак мутахассисларни Механик таъмирлаш цехининг иш фаолияти, таъмирлаш борасидаги замонавий жиҳозлар ва уларнинг ишлаш механизмлари билан таништиришди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, 2022 йил бошидан, айни кунларга қадар мажмуага Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг турли йўналишларда таҳсил олаётган 120 дан ошиқ битирувчи талабалар экскурсия мақсадида ташриф буюриб, соҳага доир замонавий техника ва технологияларнинг ишлаш жараёнларини кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишга муваффақ бўлишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш