July 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг фидойи устоз” танлови эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

Ноёб технологик ускуналар ҳамда замонавий муҳандислик ечимлари асосида шаклланган “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг мураккаб ишлаб чиқариш жараёнлари билан бир қаторда, унда меҳнат қилаётган малакали кадрларни ҳам заводнинг бойлиги сифатида эътироф этиш мумкин. Бу ердаги кадрларнинг асосий қисми ёш мутахассислар эканлиги ва уларнинг меҳнати “GTL заводининг ишга тушириш жараёнида беқиёс аҳамият касб этганлиги қувонарли ҳол.

Таъкидлаш ўринлики, 2017 йилдан буён, мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобланган 700 нафар иқтидорли талабалар “Uzbekistan GTL” МЧЖга танлов асосида ишга қабул қилинди. Шубҳасиз, ушбу битирувчиларнинг жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган кадрлар бўлиб етишишларида уларга таълим берган устозларининг хизмати алоҳида ўрин тутади.

Шу сабабдан, ёшларни баркамол ҳамда юқори салоҳият ва истиқболга эга бўлган мутахассис этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия ва илм жараёнида самарали натижаларга эришаётган ОТМларнинг илмий-педагог ходимларини қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан “Энг фидойи устоз” танлови эълон қилинди.

Ғолибларга мукофот ва совринлардан ташқари, заводнинг моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда илмий фаолият олиб боришлари учун барча имкониятлар яратилади.

Танлов шартларига мувофиқ, ғолиб ўқитувчилар “Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимлари ва сараланган истиқболли талабалар, шунингдек ОТМ талабалари ўртаси сўровнома ўтказиш йўли билан аниқланади. Энг кўп эътироф этилган устозлар танлов ғолибига айланадилар.

Маълумот учун, “Uzbekistan GTL” МЧЖ олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш соҳасида мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий 2022 йилнинг ўзида 70 нафар профессор-ўқитувчи танишув ва малака ошириш мақсадида заводга ташриф буюрдилар.

Аминмизки, кўплаб устозлар ўз касбига виждонан, ҳалол ёндошган ҳолда ёш авлодга таълим бериб келмоқдалар. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, жамиятда ўқитувчи касбини нуфузини янада юксалтириш “GTL” заводининг ўз олдига қўйган галдаги вазифалардан саналади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|