“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида кунига 835 тонна суюлтирилган газ ва 1085 тонна конденсат ишлаб чиқарилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводлари томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, корхоналарнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводида 44 та технологик қурилмар, 9 та қозон, 32 та сиғим, 99 000 метр электр тармоқлари, 52 та трансформатор подстанциялари, 160 метр сув тармоқлари ва 8та заҳирани автоматик улаш қурилмалари таъмирланди.
Шу билан бирга асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• 14 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси,
• 7 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаси,
• 4 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси,
• 6 та сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида олдиндан режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек бугунги кунда 2та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Муборак газни қайта ишлаш заводида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун белгиланган барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумга ишлашга тайёр ҳолатга келтирилди.
Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бўйича зарурий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан кунлик 50 млн куб метр табиий газни қайта ишланиб, 1085 тонна газ конденсати ва 835 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилмоқда.
Шунингдек Республика ҳудудларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, барча ижтимоий соҳа объектларида технологик асбоб-ускуналар тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида раҳбар ходимлардан иборат 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|