October 22
“Uzbekistan GTL” заводида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
Ўқув машқлари давомида табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар шароитида объект хавфсизлигини таъминлаш, бошқарув ва фуқаро муҳофазаси бўлинмалари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди.
Машғулотлар жараёнида ходимларнинг тезкор ҳаракатланиш, хавфсизлик чораларини тўғри қўллаш ва мувофиқлаштирилган бошқарувни йўлга қўйиш бўйича кўникмалари мустаҳкамланди.
Бундай тадбирлар корхона хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш ва ҳар қандай ҳолатда тайёрлик даражасини оширишга хизмат қилади.
October 22, 06:34
0 views
0 reposts