Жамият таркибидаги яна бир завод мудофаа ва хавфсизликка “Тайёр” деб баҳоланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли газни қайта ишлаш заводида объект хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ҳамкорликдаги кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбирда заводнинг Фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан бир қаторда тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг Бухоро вилоятидаги бошқармалари ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми масъуллари иштирок этди.
Машғулот доирасида ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги назорат постларида хизмат ўташ тартиби, транспорт ва фуқароларни текшириш жараёнини ҳужжатлаштириш ишлари текширилди.
Иштирокчилар томонидан ноқонуний объект ҳудудига шартли равишда учирилган дрон ҳужумини тўхтатиш, уни зарарсизлантириш, гаровга олинган ходимларни озод этиш, қурилмадан сизиб чиққан газни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш тадбирлари намойиш этилди.
Кузатувчилар таҳлилига кўра, тезкор ва мувофиқлашган амалий ҳаракатлар юқори баҳоланиб, объект мудофаа ва хавфсизликка “ТАЙЁР” деб топилди.