“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” мажмуасидаги автоматик бошқарув тизимини замонавий реконструкция қилиш режалаштирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармаларда технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” мажмуасида технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизимини замонавий реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз”АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош метролог бўлими ҳамда “Ўзлитинефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан ушбу лойиҳани лойиҳалаштириш, жиҳозлаш қурилмаларини олиб келиш, хизмат кўрсатиш, қурилиш-монтаж ишлари, созлаш ва ишга туширишни амалга ошириш учун “Кўкдумалоқ” мажмуасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Технологик жараёнларнинг автоматик бошқарув тизимини замонавий реконструкция қилиш натижасида келгусида келгусида қурилмалардаги авариявий тўхталишларни, кам хатоликдаги ўлчовлар ва энг асосийси табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш хажми ортишига хизмат қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш