December 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Чўл бағрида қишнинг изғиринли совуқ кунларида тиним билмай қудуқ қазиб, аҳоли учун газ етказаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қишни беталафот ўтказиш мақсадида нефть ва газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишчиларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган чоралар кучайтирилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қудуқларининг бурғилаш, мукаммал таъмирлаш объектларида йўналишлар бўйича иш жараёнларига амалий ёрдам бериш, ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида департамент бошлиқлари ва ҳудудлардаги нефть базалари раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” лар газ конлари ва технологик объектларида ўрганишлар олиб бормоқда. "Ишчи гуруҳ" таркибига Ёшлар иттифоқининг 24 нафар аъзоси ҳам киритилган.

Ёш кадрлардан иборат “Ишчи гуруҳ” томонидан жорий йилнинг 19 декабрь куни Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Қуйи Помуқ”, “Алан” ва “Зеварда” конларидаги 2-, 160-, 336-, ва 335-сонли қудуқлари, сиқув компрессор станциялари ҳамда газни комплекс таёрлаш қурилмаларида олиб борилаёган иш жараёнларини ўрганди.

Айни пайтда “Помуқ” майдонининг 2-сонли қидирув қудуғида “Косон нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖ томонидан бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 7 октябрдан то шу кунга қадар қудуқ 2947 метр чуқурликгача қазилди. Ҳозирда қудуқ ўзанига ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қудуқни бурғилашга 19 та ишчи вахта режимида жалб қилинган.

“Ишчи гуруҳи”нинг навбатдаги манзили, “Алан” конидаги 160-сонли қудуқда олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ томонидан айни пайтда капитал таъмирланаётган ушбу қудуқда иккинчи ствол бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида “Зеварда” конидаги 335-сонли ишлатиш қудуғида ҳам бурғилаш ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда қудуқда Д-101,6 мм қувурлар бирикмаси 2610 метрга тушириб мустаҳкамланган. Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан вахта режимида олиб борилмоқда.

Конларда олиб борилаётган бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари билан танишиш билан бирга “Помуқ”, “Алан” ва “Зеварда” сиқув компресор станцияларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг яшаш шароитлари ҳам ўрганилди.

Иш унумдорлиги ишчиларга яратилган шарт-шароитларга боғлиқ. Ўрганишлар барча объектларда ишчилар учун яратилган шароитлар яхшилигини кўрсатди. Чўл бағрида қишнинг изғиринли совуқ кунларида тиним билмай қудуқ қазиётган ишчилар учун вагон уйлар тўлиқ электр таъминоти билан таъминланган, озиқ-овқатлар ўз вақтида етказиб берилмоқда, ювиниш ва ётоқхоналар гигиена талаблари меъёрида.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|