September 18

Акциядорлар диққатига!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари учун дивидендлар тўланиши Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширилмоқда.

Жамият ва унга қўшилган корхоналар (собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ, “Жарқурғоннефт” АЖ) акциядорларига 2018–2023 йиллар учун ҳисобланган дивидендлар тўлаб берилмоқда.

Олинмаган дивидендлар асосан акциядорлар реестрида банк реквизитлари кўрсатилмагани сабабли юзага келган. Шунга кўра, акциядорлар (шу жумладан ворислар ва меросхўрлар) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

• банк реквизитлари (пластик картанинг рақами, амал қилиш муддати, транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди);

• паспорт нусхаси.

Қўшимча маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилинг.

Манзил: Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янги, Тошкент, Энергетика вазирлиги кўчаси, 22 уй
Телефон: (+998 55) 901-02-53; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2064,
2067 2065);
Электрон почта манзили: kans@ung.uz.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати