April 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон ҳукумати ва "Ўзбекнефтгаз" AЖ ҳамкорлигида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар билан таъминлаш мақсадида инвестиция лойиҳаларни жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни олиб бормоқда.

Бугунги кунда заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари турли маркадаги мотор бензинлари (AИ 91, 92, 95, QuWatt 95, 98 ва 80), ЖЕТ A-1 авиация ёқилғиси, ЭКО Л (ёзги) дизель ёқилғиси, ЭКО З (қишки), Евро К4 ва К5 турдаги дизель ёқилғиси, М100 ва М40 маркали қозонхона мойи, пиролизли газолин, пропан хладогенти, суюлтирилган нефть гази (СНГ), С4-135/220 углеводород эритгичи, техник олтингугурт каби нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Сўнгги йилларда заводда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика илмий-тадқиқот институти (ЎзКФИТИ) билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши натижасида яхши самарага эришилмоқда.
Хусусан, хлорли газларни ютиб қолувчи маҳаллий “Уз-АД-1” адсорбенти, “Фан ва тараққиёт” ДУК билан ҳамкорликда нефть хом-ашёси таркибидаги эмульсияларни бузиб сув ва туздан тозалаш мақсадида кимёвий реагент “Деэмулгатор” олиш технологияси ишлаб чиқилди.

Айни пайтда ЎзКФИТИ билан биргаликда фаоллаштирилган алюминий оксиди ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ва турли газлар ҳамда азотни қуритишга жорий этиш устидан изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, “Ўзбек-Япон” ёшлари инновацион маркази билан ҳамкорликда водород сульфидли коррозияга қарши юқори самарали импорт ўрнини босувчи маҳаллий коррозия ингибитори ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Заводга салоҳиятли ишлаб чиқарувчиларни янада кенгроқ жалб қилиш орқали импортни маҳаллийлаштириш мақсадиди қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• “Квалитет Восток Гроуп” МЧЖ билан ҳамкорликда “Евро-4”, “Евро–5” дизель ёқилгиси учун мойловчи қўндирма;

• “Фарғонаазот” АЖ билан ҳамкорликда тринатрийфосфатнинг кимёвий реагент;

• “Штурвал” МЧЖ билан ҳамкорликда аминли тозалаш қурилмаси фаоллаштирилган кўмири ва ҳавони қуритиш қурилмасида фойдаланиладиган силикагель маҳаллийлаштирилди.

2021 йилда ўтказилган республика ҳудудий тармоқлараро ярмаркалар давомида маҳаллий корхоналар билан 33 та меморандум имзоланиб, 3 та "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди.

2020-2021 йилларда "Янги маҳсулотлар" ишлаб чиқариш дастури доирасида ултра паст даражада олтингугурт сақлаган “Евро-4”, “Евро-4” тоифасидаги дизель ёқилғиси, эксплуатацион хоссалари яхшиланган “Аи-95”, "QuWatt" маркасидаги янги автомобил бензини, техник суюқ кислород ва Ўзбекистон тарихида илк маротаба “АИ-98” русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2019 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4301-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида заводни модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан 95 фоизгача, оч тусли нефть маҳсулотларининг рентабеллигини 77 фоиздан 91 фоизгача ошириш ва “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида суюлтирилган углеводород гази(СУГ)ни автоцистерналарга қуйиш қурилмаси қуришнинг сўнгги босқичлари якунланмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 январдаги "2017 йилда республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши тўғрисида"ги ПҚ-2745-сонли, 2017 йил 9 мартдаги "2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2822-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу пайтга қадар заводда тайёрланган суюлтирилган углеводород гази вагон цистерналарига ортилиб, темир йўл орқали истеъмолчиларга етказиб берилар эди. Ушбу лойиҳа ишга туширилса, маҳсулотни автоцистерналарда ташиш учун ҳам шароит яратилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳаларни амалга тадбиқ этилиши республика ички бозорида нефть ва газ маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газни кенг истеъмолчилар ва аҳоли қатламига етказиб беришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|