August 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими Япония халқаро университетида таълим олиш имконини қўлга киритди

Бош саҳифа Русский

Япония халқаро ҳамкорлик маркази “JICE” маркази томонидан 2022-2024 йилларда Япония халқаро университетларида таҳсил олиш ҳуқуқини берувчи “Ўқув стипендияси” гранти эълон қилинди. Танловда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлардан 15 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.

Танлов 2021 йилнинг август ойидан то 2022 йил март ойигача “JICE”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “JDS” лойиҳа бюроси томонидан ўтказилди.

Саралашнинг биринчи босқичида инглиз тили ва математик фанларидан имтиҳонлар ташкил этилди. Ушбу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар Япония университетлари профессорлари томонидан суҳбатдан ўтказилди.

Имтиҳон коммисиясининг қарорига кўра, “Ўзбекнефтгаз" АЖ Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва инновацион фаолият департаменти Лойиҳаларни таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари Аброржон Худойберганов Япониянинг Нигата шаҳрида жойлашган Япония халқаро университетида “Бизнес бошқаруви магистри” (MBA) йўналиши бўйича таълим олиш грантининг ғолиби деб топилди.

– Ушбу ютуғим “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тармоқ ишчи ходимларининг ўз устида ишлашларига, билимларини оширишга яратилган шарт - шароитларнинг маҳсулидир, – дейди Аброржон Худойберганов. – Келгусида Японияда оладиган билим ва кўникмаларим билан Республика нефть ва газ саноати ривожига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман. Қолаверса “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг дунёдаги ривожланган нефть ва газ компаниялари қаторига киришида бор куч-шижоатимни сарфлашга ваъда бераман.

Аброржон Худойберганов 2 йил давомида Япония халқаро университетида таълим олиб, нефть-газ соҳасида ҳалқаро майдонда бўлаётган илмий тадқиқотлар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиниши бўйича билимларини оширишида ҳамда Япония ҳалқини миллий қадриятларини ўрганишда омадлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун: Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) дунёнинг 13 та давлатида фаолият олиб боради. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистонда 1999 йилдан бошлаган бўлиб, бугунги кунча жами 373 та Ўзбекистон фуқоралари Инсон ресурсларини ривожлантириш стипендияси ғолиблари сифатида Япония давлати униветситетларида таълим олиб, академик магистр даражасини олишган
ва Республикамиз турли соҳаларида иш фаолиятини олиб боришмоқда.

2017-2018 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Ўзташқинефтгаз” АЖ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларидан бир нафардан ходимлар ғолиб бўлишган ва Япониянинг нуфузли университетларида таълим олиб қайтишган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|