“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 764,2 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан углеводород хомашёсининг қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, захирани ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида жами 764,2 минг тонна углеводород хом ашёсини қайта ишлашга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Биржа савдоларини кузатадиган бўлса январь-июнь ойларида республика истеъмолчиларига сотилган жами автобензиннинг 75-80 фоизи, дизель ёнилғисининг 45-50 фоизи Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳиссасига тўғри келганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, жорий йилнинг июль ойида “Uzbekistan GTL” заводи ўз иш фаолиятини бошлаганлиги ҳисобига юқори сифатли Евро русумидаги синтетик дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. 2022 йилда Республика истеъмолчиларининг дизель ёнилғисига бўлган этиёжини 18-20 фоизи ушбу янги турдаги ёнилғи билан қопланиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни такидлаш керакки, Жаҳон бозорида “Brent” маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёда бензин, дизель ёнилғиси ва бошқа турдаги нефть маҳсулотларининг нархларини ўсиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда, бензин рекорд даражада қимматлаши натижасида Германия, Швеция, Нидерландия, Исландия, Греция ва бошқа кўплаб европа давлатларида бензин нархи 1,2 – 2,0 баробарга ошган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда уларнинг нархларини барқарор сақлаб туриш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Ушбу саъи-ҳаракатлар натижасида ўтган давр мобайнида табиий газ, нефть ва газ конденсати қазиб чиқариш, нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси бажарилишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|