December 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 25 декабрь куни 4000 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

2022 йил 25 декабрь куни 4,0 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,4 минг тонна Бухоро ва 0,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Ўтган ҳафтанинг сўнги биржа савдоси куни 4595 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3400 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1195 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6329 минг сўмдан (4747 сўм / литр) шаклланди.

Жорий ойнинг 26 декабрь куни биржа савдоларида жами 4395 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3200 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 77243 тонна, жумладан 25 декабрь куни 2707 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 25 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 1836 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1593 тонна.

2022 йил 26 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 25,9 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 3,0 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 74,1 минг тонна хом-ашё (10 кунлик) захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 63,5 минг тонна ва Фарғона заводида 10,6 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|