“Uzbekistan GTL” мутахассиси халқаро стандартлар ишлаб чиқишда Ўзбекистон номидан иштирок этади
Техника фанлари номзоди, “Uzbekistan GTL” МЧЖ инновация менежери Наврўз Султонов ГОСТ давлатлараро стандартларни ишлаб чиқиш бўйича нефт ва газ йўналишида Ўзбекистондан ягона масъул эксперт этиб белгиланди.
ГОСТ — МДҲ мамлакатларида қўлланиладиган ягона техник меъёрлар тизими бўлиб, маҳсулот сифати, хавфсизлик ва экологик талаблари ҳамда синов усулларини белгилайди. Нефт ва газ саноатида ушбу стандартларга риоя этиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини кафолатлайди, синов методларини уйғунлаштиради ва давлатлараро бозорларда тан олинишини таъминлайди.
- нефт ва газ маҳсулотлари учун техник нормаларни ишлаб чиқишда эксперт сифатида қатнашади;
- амалий тажриба асосида замонавий меъёр ва талабларни шакллантиришда масъул бўлади;
- давлатлараро ҳамкорлик доирасида илғор технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар беради.
Бу нафақат мутахассиснинг профессионал касбий ютуғи, балки “Uzbekistan GTL” жамоасининг юқори илмий салоҳиятидан далолат беради. Шу билан бирга, Ўзбекистон номидан ушбу йўналиш бўйича ГОСТ стандартлари ишлаб чиқилишида битта масъул мутахассис сифатида қатнашиш — катта масъулият ва ифтихордир.
"Ўзбекнефтгаз" жамоаси ҳамкасбимизнинг ушбу ютуғидан фахрланади ва самимий табриклаган ҳолда Наврўз Султоновга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, келажакдаги ишларида омад ва муваффақиятлар тилайди.