“Ўзбекнефтгаз”: Сомонтепа сиқув компрессор станциясида янги газтурбинали двигател ўрнатилиши ҳисобига табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кунлик 1 млн. куб метрга ошади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қазиб чиқариш бошқармалари сиқув компрессор станциялари барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Сомонтепа сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатида “Solar Turbines” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Taurus 70” русумли газтурбинали двигателининг ишдан чиқиш билан ишлаб турган вақтида фавқулотда авария ҳолатида ишдан чиқиши натижасида бошқармада кунлик газ қазиб чиқариш 1 млн. куб метрга камайиб кетган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида, жамиятнинг Харидлар департаменти, Углеводородларни қазиб чиқариш департаментилари томоиндан 1 дона янги “Taurus 70” газтурбинали двигателини харид бўйича ишлаб чиқарувчи АҚШнинг “Solar Turbines” компанияси билан тезкор музокоралар олиб борилиб харид қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тезкор қарорлар натижасида 1 дона “Taurus 70” русумли газтурбинали двигателини харид қилиш учун “ONS Frankfurt GmbH” компанияси билан шартнома имзоланди.
“ONS Frankfurt GmbH” компанияси мутахассислари билан ҳамкорлик доирасида музокаралар олиб борилиши натижасида 1 дона янги “Taurus 70” газтурбинали двигателини қисқа фурсатда (30 кун) ичида Чехия давлатидан етказиб беришга эришилди. Шу билан биргаликда газтурбинали двигателни газ ҳайдаш агрегатига ўрнатиб ишга тушириш учун ишлаб чиқарувчи “Solar Turbines” компанияси мутахассислари ҳам жалб қилинди.
Ҳозирда “Сомонтепа” сиқув компрессор станциясида Муборак бошқармаси ва Углеводродларни қазиб чиқариш департаментлари мутахассислари иштирокида шартномага асосан етказиб берилган газтурбинали двигателини газ ҳайдаш агрегатига ўрнатиш ишлари якунланиб, газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш орқали станцияни тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Станцияни тўлиқ ишга тушириш натижада камайган 1 млн. куб метр миқдорида табиий газ қазиб олиш қайта тикланади ва бу бошқарма бўйича режа кўрсаткичларининг бажарилишига ўз ҳиссасини қўшади.
Бу эса ўз навбатида куз-қиш мавсумида мамлакатимиз аҳолиси ва саноатнинг йирик тармоқларини табиий газ ва углеводород ёқилғи маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси Сомонтепа сиқув компрессор станциясида юзага келган ушбу ҳолатни тезда бартараф этиш ва табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатилган катта амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдиради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|