“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қозонхоналарига замонавий сув сарфи ҳисоблагичлари ўрнатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларида техник ва ичимлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилиш, тежамкор ускуналарни жорий қилиш ҳамда сифатли ва узлуксиз сув ресурслари билан таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ушбу тадбирлар доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам технологик жараёнларни узлуксиз ва сифатли техник сув билан таъминлаш ҳамда бошқармада сув ресурсларини иқтисод қилиш ва сув тежамкор ускуналарни жорий қилишга қаратилган натижадор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бошқарманинг буғ ҳолатидаги иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи Қозонхоналарининг сув тармоғларига замонавий турдаги сув сарфи ҳисобловчи қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида қозонхоналар ва асосий технологик қурилмаларни сифатли ва узлуксиз техник ва юмшоқ сув билан таъминлашда ортиқча сув сарфлари камайтирилди.
Сув ресурслар сарфини камайтириш орқали уларни иқтисод қилишга қаратилган ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида қозонхоналардаги сув тармоғлари доимий ишлаш вақти ва самарадорлиги ортади, таъмирлаш ишлари ва таъмирлашга сарф этиладиган харажатлар кескин камаяди.
Шу жумладан, сув тармоғларининг иш самарадорлиги ортиши натижасида, Газли газни қайта ишлаш заводининг буғ етказиб бериш тизими қурилмаларининг узлуксиз ишлаши орқали корхонадаги технологик жараёнларнинг барқарорлиги таъминланади ҳамда режа кўрсаткичларининг бажарилишига эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|