“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавсумга тайёргарлик бўйича белгиланган барча зарурий чоралар кўрилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида айни пайтда бошқармаларда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда режали таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• 16 та технологик қурилма, 5 та қозон, 5 та сиғим, 48 000 метр электр тармоқлари, 2 та трансформатор подстанция, 350 метр кабель эстакадалари, 4080 метр сув тармоқлари, 2 та ишлаб чиқариш биноси таъмирланди.
• 4 та заҳирани автоматик улаш қурилмаси, 2 та дизель электр станцияси, 1та узлуксиз электр таъминоти манбаси ишчи ҳолати текширилди.
• 900 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.
Шу билан бирга асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• “Қулбешкак”, “Саватли”, “Қумли”, “Янгиказган”, “Тумарис” ва “Ўртақум” конларидаги газни бирламчи тайёрлаш қурилмаларидаги 7 та технологик тармоқларда, “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, “Учқир” ҳамда “Ғарбий” сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида, Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек куз-қиш мавсумида Республика истемолчиларини табиий газ билан таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш учун жорий йил бошидан 17 октябрь ҳолатига 10 та қудуқр бурғилашдан ишга туширилди, 145 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 4 та технологик объектлар ишга туширилди.
Хусусан, октябрь ойининг бошида “Дояхотин” конида янги 47 км газ қувури монтаж қилинди ва кунлик қўшимча 1,0 млн куб метр табиий газ қазиб олишга эришилди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қишга тайёргарлик кўриш учун белгиланган барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, мавсумда бир маромда ишлашга тайёр ҳолатга келтирилди.
Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.
Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда бошқарма томонидан кунлик 12,2 млн куб метр табиий газ, 490 тонна газ конденсати қазиб чиқариш ва 260 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|