June 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муқобил энергия манбалари масалаларида хорижий компаниялар томонидан маҳсулот ва хизматлар таклиф этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ҳамда жамият тасарруфидаги тегишли бошқармалар мутахассислари иштирокида Қозоғистон Республикасининг “Synergy Astana” компанияси томонидан таклиф этилаётган “Микротурбинали блокли комплект электростанциялар” етказиб бериш ва ушбу электростанцияларга хизматлар кўрсатиш бўйича тақдимот (ВКС шаклида) ўтказилди.

Тақдимотда “Synergy Astana” компанияси ҳамкорлари, яъни “JENBACHER” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Газ поршенли электростанциялари (ГПЭС), “CAPSTONE” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Газ турбинали электростанциялар (ГТЭС) ва “ELCOS” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Дизел электростанциялари (ДГУ) техник-иқтисодий параметрлари ҳамда афзалликлари хақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сардоб” ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “BATЕMAN” сиқув компрессор станцияларида ўрнатилган, ҳар бирининг қуввати 2МВт эга микротурбинали қурилмаларини “Synergy Astana” компанияси мутахассислари томонидан диагностик текширишлари натижасида аниқланган камчиликлар ва хулосалари тингланди.

Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтилган Микротурбинали электр станцияларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларида қурилиши режалашти-рилаётган ва лойиҳалаштирилаётган янги объектлар электр таъминоти учун қўллаш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш орқали қувватларини ошириш борасида фикр алмашилди ва мутахасисларни қизиқтирган бир қатор шу каби саволлар, таклифлар ва компания маҳсулотларининг афзалликлари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|