“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” кони объектлари тўлиқ рақамли технологиялар билан таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда. Айни пайтда Бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Хусусан, “Зеварда” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси – “Зеварда” сиқув компрессор станцияси орасида алоқа мачтаси ҳамда 800 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди. Шунингдек, “Зеварда” кони “Механика цехи” биносига коммуникацион шкаф, “AVT-850AVR”, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ва тармоқ нуқталари монтаж қилинди.
Бундан ташқари, “Зеварда” сиқув компрессор станцияси объекти алоқа мачтаси учун коммуникацион шкаф, “AVT-850AVR”, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ўрнатилди ва 100 метр узунликдаги “UTP” тармоқ кабели ётқизилди. Ушбу сиқув компрессор станцияси ва “Памуқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, “Сардоб” йўналишлари бўйича мачтага “Power Beam 5ac-620” радио кўприк қурилмаси, станциядан “Зеварда ишчилар шаҳарчаси” йўналишига “Lite Beam 5AC Gen2” радио кўприк қурилмаси ўрнатилиб, ишга туширилди.
“Зеварда” сиқув компрессор станцияси маьмурий биносидаги диспетчерлик хизмати хонасига “6U” коммуникацион шкафи, “AVT-850AVR”, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ва тармоқ нуқталари монтаж қилинди. Шунингдек, 300 метр “UTP” русумидаги тармоқ кабели ётқизилди ва розеткалар ўрнатилди.
Станция маьмурий биносидаги диспетчерлик хизмати хонасидан – “Зеварда” 3-сонли автоколонна, диспетчерлик хизмати хонасидан “Зеварда” сиқув компрессор станцияси мачта оралиғига 1450 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди.
“Зеварда” 3-сонли автоколоннаси хонасига коммуникацион шкаф, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ўрнатилди ва тармоқ нуқталари монтаж қилинди.
“Зеварда ишчилар шаҳарчаси”даги хонага “6U” коммуникацион шкафи, “AVT-850AVR”, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ва тармоқ нуқталари монтаж қилинди.
Шаҳарчадаги 1-сонли ётоқхона объектида “Lite Beam 5AC Gen2” радио кўприк қурилмаси ўрнатилди ва ишга туширилди. Шунингдек, ётоқхонадан “Зеварда” автоколоннаси ваошхона биносигача умумий 700 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди.
“Зеварда” кони объектларида телекоммуникация ва алоқа тармоғи инфраструктурасини ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|