“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конидаги 21 та йиғув пунктлари тўлиқ рақамлаштирилиб, онлайн режимда кузатиш имконияти яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ушбу тадбирлар диорасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида “Рақамли кон” концепциясини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.
Жумладан, “Рақамли кон” концепцияси доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” кони таркибидаги 21 та йиғув пунктлари рақамлаштирилди. “Ўзлитинефтгаз” АЖ лойиҳаси асосида керакли назорат ўлчов асбоблари, бошқарув шкафлари, қуёш панеллари ва алоқа воситалари харид қилиниб, жойларга етказиб келинди.
Айни пайтда етказиб келинган назорат ўлчов асбобларини ўрнатиш, бошқарув шкафлари ва қуёш панелларини монтаж қилиш, аълоқа тармоғини тиклаш ва зарурий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, шунингдек ишга тушириш бўйича ишлар тўлиқ якунланиб, тизим ишга туширилди.
“Шўртан” конига қарашли 21 та йиғув пунктлари кесимида ҳарорат ва босим ўлчов воситалари, қуёш панеллари, шу билан бир қаторда “Радиорелейный WI-FI” мост “Ubiquiti AirFiber 5U” узатув қурилмалари ўрнатилди. Натижада йиғув пунктларининг технологик параметрлари “Ўзлитинефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминот ёрдамида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига онлайн режимда кузатиш имконияти яратилди.
Рақамлаштириш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан назорат қилиб борилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|