“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларининг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экологик ҳолати назорат текширувидан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимдаги барча бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.
Навбатдаги назорат тадбирларида Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть база”, “Навоий нефть база” МЧЖ лар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган 4-поғона назорат текширувларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 261 та, газ хавфсизлиги йўналишида 4 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 115 та, электр хавфсизлиги йўналишида 36 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 5 та камчилик аниқланди.
Натижаларга кўра, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 25 нафар ходим огоҳлантирилди ва 10 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ишчи ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш мақсадида ишларни намунали ташкил этиш учун бошқарма ва корхоналар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Шунингдек иш жойларида меҳнатни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосланган стандартларни жорий қилиш йўли билан ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликларининг олдини олишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича тавфсиялар берилди.
Аниқланган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш