November 29, 2022

“Ўзбекнфтгаз”: Нефть базаларда метрологик таъминот назорати амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфдаги нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг натижаларини аниқлиги, холислиги, ишончлилиги ва солиштирувчанлигини таъминлаш энг асосий вазифа этиб белгиланган.

Шу сабаб Бош метролог бўлими мутахассислари томонидан нефть ва газ объектларидаги метрологик таъминот назорати доимий равишда мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 апрелдаги “Метрология тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилади.

Навбатдаги мониторинг ишлари Тошкент вилоятида жойлашган “Чинобод нефть базаси” МЧЖ, “Кучлик нефть базаси”МЧЖ ва уларнинг “Чинобод-2” ва Бекобод филиалларида оширилди.

Мазкур нефть база ва филиалларда, метрологик ўлчаш воситаларини ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган муддатларда қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ва мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, сиғимлар, қувурлар ва автоёнилғикашлар учун ишлаб чиқилиб, тасдиқланган сатҳ ҳажмлагич жадвалларининг мавжудлиги ўрганиб чиқилди.

Шунингдек ушбу метрологик ўлчаш воситаларини амал қилиш муддатлари, электрон вагон тарозлари, электрон автомобиль тарозиларни ваколатли давлат органлари томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ва ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномалари берилганлиги ҳамда метрологик ўлчов воситаларининг техник ишчи ҳолатда эканлиги текширилди.

Бундан ташқари нефть база ва уларнингн филиалларидаги сиғимларга ва уларга уланган қувур ўтказгичларга ваколатли идоралар томонидан хажмлагич жадваллари ўз вақтида ишлаб чиқилганлиги назорат ўтказилди.

Шу билан бирга нефть база ва уларнинг филиалларида ўрганиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилиб, хато ва камчиликлар бартараф этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|