January 25, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 24 январь куни биржа савдоларига 6 350 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Аи-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилди. Бунинг натижасида 24 январь куни биржа савдоларига 6 350 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 24 январь куни 5,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро 3,5 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,6 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ)томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 73 345 тонна, жумладан 24 январь куни 3 425 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 24 январь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефть базалар орқали истеъмолчиларга жами 9 288 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 730 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 587 тонна, Андижонда 807 тонна, Бухорода 1069 тонна, Жиззахда 265 тонна, Қашқадарёда 731 тонна, Навоийда 417 тонна, Наманганда 575 тонна, Самарқандда 640 тонна, Сурхондарёда 439 тонна, Сирдарёда 220 тонна, Фарғонада 302 тонна ва Хоразм вилоятида 506 тонна.

2023 йил 25 январь ҳолатига кўра, Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 30,3 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 79,2 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 61,2 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 18,0 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|