February 22, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” ва унинг ижросини таъминлаш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда тасарруфдаги бошқарма ва корхоналарнинг кадрлар хизмати ходимлари учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ўқув курслар “UNG training” ўқув маркази томонидан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодекси” янги таҳрирда қабул қилинганлиги муносабати билан унинг муҳим жиҳатлари, янгиликлари, нормаларининг татбиқ этилиши бўйича ходимларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Иштирокчиларга тренинг давомида меҳнат муносабатлари, иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқларини тартибга солишнинг янги нормалари, йиллик асосий таътилларни бериш тартиби, таътиллар жадвали тушунчаси ва мазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тақдимотлар ўтказилмоқда.

Янги “Меҳнат кодекси”нинг кучга кириши ходимларнинг иш шароитларини янада яхшилашга, уларнинг меҳнатлари учун адолатли ҳақ тўланишига, мажбурий меҳнатнинг олдини олишга, ходимларнинг дам олишга бўлган ҳуқуқларини янада кенгайтиришга, пировард натижада иш унумдорлигини оширишга, меҳнат қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштиришга асос бўлиши тушунтирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|