May 10, 2022

“Ўзбекнефтаз”: Янги очилган “Шағирлик” конини ишга тушириш учун газ қувурлари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, углеводородлар захираларини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли янги бурғиланган “Шағирлик” конини ишга тушириш учун лойиҳа институти мутахассислари билан ҳамкорликда техник ечимлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, кондаги қудуқлардан қазиб чиқариладиган табиий газни комплекс тайёрлаб, истеъмолчиларга узатиш мақсадида “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 168 мм, узунлиги 18,0 км бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланди.

Айни пайтда монтаж ишлари учун зарур бўлган пўлат қувурлар пудратчи ташкилот томонидан пайвандланмоқда.

Қурилиш монтаж ишлари билан параллел равишда янги кондаги қудуқларни жиҳозлаш ва ишга туширишга тайёрлаш чоралари ҳам кўрилмоқда. Конни ишга тушириш натижасида бошқармада кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга эришилади.

Маълумот учун: “Шағирлик” кони Қарақапоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|