“Ўзбекнефтгаз”: Синов лабораторияларида давлат стандартига мувофиқ баҳолаш ишлари олиб борилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 28 июлда қабул қилинган “Синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналаридаги лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда ўтказилаётган таҳлиллар сифатини яхшилаш борасида чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Ушбу тадбирлар доирасида тизимдаги бошқарма ва корхоналарда фаолият кўрсатаётган Марказий синов ва Метрология лабораторияларни “O’z DSt ISO/IEC 17025:2019” халқаро стандарти ҳамда “O’z DSt 3410:2019”, “O’z DSt 3444:2020” давлат стандартлари талабларига мувофиқ техник омилкорлигини маъқуллаш ва кейинчалик аккредитацияга тайёрлаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан”, “Култак”, “Помуқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Ўртабулоқ-Денгизкўл”, “Зеварда” ҳудудларидаги синов лабораторияларини босқичма-босқич жиҳозлаш ва “O‘z DSt 3410” давлат стандарти талаблари асосида техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Алан”, “Култак”, “Помуқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Ўртабулоқ-Денгизкўл”, “Зеварда” ҳудудларидаги синов лабораториялари “O’z DSt 3410:2019” давлат стандарти талабларидан бўйича жараён ҳужжатлари учун лозим бўлган маълумотлар базаси шакллантирилди.
Бундан ташқари “Аккредитация маркази” ДУК томонидан “Алан”, “Култак”, “Помуқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Ўртабулоқ-Денгизкўл”, “Зеварда” ҳудудларидаги синов лабораторияларини “O’z DSt 3410” “Синов лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилигига қўйиладиган умумий талаблар” давлат стандартига мувофиқ баҳолаш ишлари олиб борилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|