October 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича ходимларнинг билимлари мустаҳкамланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи корхоналар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг мазмуни бўйича ходимларнинг билим савияларини ошириш мақсадида онлайн семинар ўтказилди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан ўтказилган ушбу семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Шўртан, Газли, Водий ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводидан жами 52 нафар ходимлари иштирок этишди.

Семинарда иштирокчиларга 2022 йил учун тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган хавфсизлик маданиятини ривожлантириш масалалари, “ISO 45001 ва ISO 14001” халқаро стандартларининг талаблари, халқаро аудитларнинг таклифига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигининг олтин қоидаларининг таърифлари бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти, ушбу талабларни бажармаган пудратчи (субпудратчи) ташкилотларга нисбатан қўлланадиган жарима санкциялари тартиби ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди, мавзуга доир муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|