“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 29 декабрь куни 4604 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 28 декабрь куни 4,2 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 2,8 минг тонна Бухоро ва 1,4 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 4604 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3500 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1104 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6386 минг сўмдан (4790 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6231 минг сўмдан
(4697 сўм / литр) шаклланди.
Жорий ойнинг 29 декабрь куни биржа савдоларида жами 4695 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3500 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 86427 тонна, жумладан 28 декабрь куни 3522 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 28 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5434 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 252 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2501 тонна, Андижонда 257 тонна, Бухорода 189 тонна, Жиззахда 215 тонна, Қашқадарёда 181 тонна, Навоийда 272 тонна, Наманганда 459 тонна, Самарқандда 250 тонна, Сурхондарёда 253 тонна, Сирдарёда 167 тонна, Фарғонада 159 тонна ва Хоразм вилоятида 279 тонна.
2022 йил 29 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 33,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 0,6 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 70,7 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 63,1 минг тонна ва Фарғона заводида 7,5 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш