July 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда Аи-80 маркали автобензиннинг нархи ўзгармаган

Бош саҳифа Русский

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2022 йил 5 июль кунидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи ошганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 72,7 минг тонна Евро 4-5-6 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ҳамда 179 тн миқдорида юқори октанли АИ-98 русумли автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|