September 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жаҳон банки вакиллари билан музокара ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жаҳон банкининг энергетика бўйича бизнес миссиясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг Биринчи ўринбосари Б. Усмонов банк вакиллари билан учрашди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3851-сонли “Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек Жаҳон банкининг тавсиялари асосида нефть-газ саноатини ислоҳ қилиш ва ўзгартириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Учрашув давомида Жаҳон банкининг энергетика ва газ сектори мутахассислари билан Ўзбекистон Республикасида газ секторини ислоҳ қилиш ва кам углеродли водород ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” муҳокама қилинди.

Томонлар шунингдек иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш учун илғор технологик ечимларни жорий этиш бўйича долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Шу билан бирга, Жаҳон банки энергетиклари «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда яшил, қуёш ва шамол энергетикаси ҳамда водород ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда ўрганишни таклиф этишди.

Учрашув якунида томонлар яшил лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодиётни ривожлантириш имкониятларини биргаликда таҳлил қилиш бўйича ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|