May 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси тўла таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 17-цехнинг газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Шунингдек қурилма таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 5,5 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилма таъмирдан сўнг муваффақиятли ишга қўшилди.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1971 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|