December 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Ишчи гуруҳ"лар нефть ва газ қудуқларининг ҳолати ва ишчиларнинr яшаш шароитларини ўрганишмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қишни беталафот ўтказиш мақсадида нефть ва газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар кучайтирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари конлардаги муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш бўйича департамент бошлиқлари ва ҳудудлардаги нефть базалари раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” лар Қашқадарё вилоятидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси газ конлари ва технологик объектларида бўлишди.

Дастурга асосан “Ишчи гуруҳ” лар томонидан дастлаб нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари раҳбарияти билан биргаликда Муборак регионидаги “Тегирмон”, “Янги Тегирмон”, “Иймон”, “Янги Алат”, “Обод қишлоқ”, “Илонли” ва “Олтинкўл” каби янги истиқболли майдонлардаги излов-қидирув қудуқларидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

Шундан сўнг “Зеварда”, “Ўртабулоқ”, “Алан”, “Шарқий Денгизкўл” конларида ишлатиш қудуқларини бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, дам олиш ва ётоқхоналари, ошхонадаги шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Ишчи ходимлар 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан табрикланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|