January 17, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний заҳиралари ҳисобланмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига республиканинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум регионларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун нефть ва газга истиқболли бир қатор конлар ва майдонлар ажратилган.

Мазкур қарор ва фармойишлар билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига 2020-2025 йиллар мобайнида ушбу конларда қидирув босқичини якунлаш ҳамда ажратилган янги майдоннинг нефтгазлилик истиқболини баҳолаш орқали белгиланган углеводород ҳом-ашё заҳирасини ўстириш топшириғи қўйилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича углеводород хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш бўйича йиллик ишлаб чиқилган Дастурлар асосида геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Геология-қидирув ишлари якунланган конлар натижалари асосида уларнинг якуний заҳираларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти маълумотларига кўра, акциядорлик жамияти томонидан 2020-2022 йиллар мобайнида якуний заҳираларни ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида углеводород ва фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича қуйидаги конлар Давлат заҳиралари комиссиясида тасдиқланди.

• 2020 йилда “Чаккақум-Шимолий Сузма”, “Муродтепа-Атамурод” конлари.

• 2021 йилда “Дўлтатепа”, “Марварид”, “Жанубий Кулбешкак”, “Учтепа” конлари.

• 2022 йилда “Тўмарис”, “Арслон”, “Шўртак” конлари.

2023 йилд ҳам ушбу Дастур ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унга кўра “Ёрмоқ”, “Андакли”, “Шорқум”, “Ўртақум”, “Ижобат”, “Ўртабулоқ” (тер.юра), “Чақар” ва “Тарнасой” каби конларнинг якуний заҳираларни ҳисоблаш белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|