“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишлаш заводида самарадорлиги юқори бўлган газ совитиш қурилмаси қурилиб ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Газли газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган углеводород газларини ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва истеъмолчиларга етказиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводи газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидаги IV ва V технологик тармоқларида маънан эскирган газни совитиш қурилмалари самарадорлиги юқори бўлган газларни совитиш қурилмаларга алмаштирилиб, ишга туширилди.
Ушбу технологик тармоқларда самарадорлиги юқори бўлган газ совитиш қурилмаларини ишга туширилиши натижасида, газдан пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида қўшимча 50 тонна суюлтириган углеводород газини ишлаб чиқаришга ва истеъмолчиларга узатиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларининг янада яхшиланишига эришилди.
Лойиҳани амалга оширишда сарф харажатларни қисқартириш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлаган барча аппаратлар ҳамда ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланилди. Бунинг натижасида аппаратлар ва ускуналарни ҳарид қилиниши учун сарфланиши зарур бўлган пул маблағларини тежаб қолинди.
Маълумот учун таъкилаш жоизки, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг биринчи босқичи 1979 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. 2020 йил декабр ойида ушбу қурилмаган Газли газни қайта ишлаш заводи мақоми берилиб, унинг қуввати 5 млрд куб метр газни қайта ишлашга оширилди.
Ҳозирда заводда қуввати йилига 5 млрд куб метрни ташкил этадиган 6 та технологик тармоқлардан иборат Газни олтингугурт брикмаларидан тозалаш қурилмаси, йиллик қуввати 5 млрд куб метрга эга Газ босимини кўтаришга мўлжалланган компрессор станцияси, йиллик қуввати 4.5 млрд куб метрга эга Газдан пропан бутан аралашмасини олиш қурилмаси ишлатилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|