“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конидаги қудуқ таъмирдан сўнг яна ишга туширилди (Видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий-Кемачи” конидаги 156-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.
Қудуқнинг 2311-2349 метр оралиқларида цемент кўприк ўрнатилиб, 2302-2308 метр оралиқларида перфорация ишлари амалга орширилиши натижасида саноат миқёсидаги газ оқимини олишга эришилди.
Айни пайтда ўзлаштирилган қудуқдан бир кунда 50 минг куб метр газ, 1,4 тонна конденсат олинмоқда.
Маълумот учун: “Жанубий-Кемачи” кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1979 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|