June 9, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Республикамиз ички бозорига полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари узлуксиз етказилиши таъминланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Устюрт газ кимё мажмуаси ва Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга узликсиз етказиб берилмоқда.

Жорий йилнинг январь-май ойларда Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилаётган полиэтилен ҳамда полипропилен маҳсулотларининг экспорти тўлиқ тўхтатилиб, барча миқдорлар ички бозорга йўналтирилди. Бунинг натижасида республикамиз истеъмолчиларига жами 1 223,0 млрд сўмлик полиэтилен маҳсулотлари етказиб берилиб, режа кўрсаткичи 123 фоизни ташкил этди. Шунингдек жами 728,0 млрд сўмлик полипропилен маҳсулотлари етказиб берилиб, режа кўрсаткичи 111 фоизга бажарилишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг завод ва бошқармалари ҳамда тизимдаги мустақил корхоналар томонидан жорий йилнинг беш ойи давомида жами 193,3 млрд сўмлик олтингугурт маҳсулотлари етказиб берилиб, режа кўрсаткичи 191 фоизга бажарилди.

Суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилганлиги натижасида республикамиз истеъмолчиларига жами 238,6 млрд сўмлик маҳсулотлари етказиб берилиб, режа кўрсаткичи 104 фоизни ташкил қилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси томонидан савдога чиқарилаётган суюлтирилган газ маҳсулотининг ўртача нархи динамикаси бугунги кунда 6,8 млн сўмни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг январь-май ойлари давомида Республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномаларга асосан, завод ва бошқармалар томонидан, қиймати 2 852,6 млрд сўмлик табиий газ етказиб берилди.

2022 йилда хорижий ва қўшма корхоналар билан Жамиятнинг ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводлари ўртасида саноат йўналишида кўрсатиладиган хизматлар учун жами 1 013 млрд сўмлик 36 та шартномалар тузилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Тижорат департаментининг жорий йил бошидан 31 май ҳолатига тезкор маълумотга асосан, жами 449,3 млрд сўмлик хизматлар қуйидаги хизматлар кўрсатилган:

• "ЛУКОЙЛ" ҚКга – 183 153 млн сўм,
• "Кўкдумалакгаз" ҚКга - 1 090 млн сўм,
• “Саноат энергетика гуруҳи” ХКга - 71 334 млн сўм,
• "Natural Gaz Stream" ҚКга - 92 303 млн сўм,
• "New Silk Road Oil and Gaz" ҚКга - 26 196 млн сўм,
• "Эпсилон" ХКга -59 634 млн сўм,
• "Гиссарнефтегаз" ҚКга - 6 715 млн сўм,
• Бошқаларга – 8 944 млн сўмлик хизматлар кўрсатилган.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига қадар ушбу шартномалар доирасида белгиланган тарифлар асосида жами 501 млрд сўмлик хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|