"Ўзбекнефтгаз": Харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий омилларнинг аниқлашнинг комплаенс тизими яратилди
Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари механизмини такомиллаштириш, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича комплекс ишлар изчил давом эттирилиб, харидлар тизимига электрон савдолар жорий этилди. Товар ва иш-хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва электрон савдо механизмларини кенг қўллаган ҳолда, харидлар шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда коррупция хавф-хатарларини олдини олиш алоҳида долзарбликни тақазо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Мазкур чора-тадбирлар дастурининг энг долзарб вазифаси Давлат харидлари жараёнида тендер, танловларни ўтказишда манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий омилларнинг мавжудлигини аниқлашни рақамлаштиришдан иборат. Жумладан, харид жараёнларида ҳужжатлар айланишини автоматлаштириш, “комплаенс-назорат” ўтказишни йўлга қўйиш” белгилаб берилган.
"Ўзбекнефтгаз" АЖда ҳам товар ва иш-хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида харид қонунчилигига амал қилиш, унда белгиланган талаблар ва харидлар шаффофлигини таъминлаш, шунингдек коррупция хавф-хатарларини олдини олишга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда.
Акциядорлик жамиятида харид жараёнларини тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, талабгор корхоналарни ўрганиш бўйича ички норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, харид жараёни республикамизнинг харид қонунчилигига ҳамда ички норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилаётганлиги бўйича Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан доимий мониторинг ишлари амалга оширилади.
Бунда, энг аввало, акциядорлик жамияти харид жараёнларида тадбиркорларнинг шаффоф харидлар тизимида иштирок этиши, аввалдан келишилган талабгорни ютиб чиқиши бўйича амалга ошириладиган ишларни олдини олиш, талабгорларни асоссиз харид жараёнларидан четлатиш ва шу каби тадбиркорларни хуқуқларини поймол қилувчи бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишга қаратилади.
Шунингдек, харид жараёнида талабгорлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар, харид қилиш ҳужжатларига, техник талабга ҳамда квалификация талабларига мослиги ўрганилади. Талабгор ва ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги, талабгорнинг молиявий ҳолати, очиқ маълумотлар базасида у бўйича фикрлар, суд жараёнида иштирок этаётганлиги каби ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади. Шу тариқа акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир этувчи, шартнома мажбуриятларини бажара олмайдиган маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳамкорликнинг олди олинади.
Ҳозирда акциядорлик жамиятида харид жараёнини амалга оширишда комплаенс тизимида рақамлаштириш ишлари тизимли йўлга қўйилиб, ички харид дастури Давлат Солиқ қўмитаси ҳамда Давлат Статистика қўмиталари маълумотлар базасига интеграция қилиниб, ходимларнинг аффилланганлиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги каби ҳолатлар доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Бу эса ўз навбатида раҳбар ёки масъул ходимларга тегишли корхоналар харид жараёнида ғолибликни қўлга киритилишини олдини олишга хизмат қилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|