February 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода тугатилган газ қудуғини қайта ишга тушириш учун таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб, ишга қўшилмоқда.

Айни пайтда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” конидаги тугатилган қудуқлар мажмуасида бўлган 116-сонли қудуқни қайта ишлаб чиқаришга жалб қилиш мақсадида Зуд-55-02 дастгоҳи ёрдамида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖнинг малакали мутахассислари 16-горизонт синов ишларидан сўнг, қудуққа цементли кўприк ўрнатиш учун 1680 метргача бурғилаш ишлрини амалга оширишмоқда.

Маълумот учун учун қайд этиш жоизки, "Учқир" газ конденсат кони 1960 йилда очилган бўлиб, 1973 йилда эса қидирув ишлари якунланган.

Кон Бухоро вилояти Қорақўл туманида жойлашган. Кондаги саноат газининг тўпланиши юқори юра даврининг қуйи бўр ва карбонатли чўкиндиларнинг терригенли конлари билан чегараланган.

“Учқир” кони атрофида “Ғарбий Ҳаққул”, “Қулбешкак”, “Жанубий Қулбешкак”, “Қулбешкак”, “Чаккақум” каби бир нечта конлар жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|