“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конидаги қудуқ қайта таъмирдан сўнг яна табиий газ ва конденсат бера бошлади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конидаги 32-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ томонидан олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқнинг 1877-1845 метр оралиғига сув йўлларини ёпиш мақсадида цементли кўприк ўрнатилди. 1844-1841 метр, 1838-1835 метр, 1833-1831 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди. Натижада қудуқдан 50 минг куб метр кунлик саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Қулбешкак" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Коракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда очилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш