Давлат ҳужжатлари ижроси бўйича устувор вазифалар ўз вақтида бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда давлат ҳужжатлари ижросини белгиланган муддатда сифатли таъминлаш масаласи жамият фаолиятининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
2025 йилнинг январ–ноябр ойлари ҳолатига кўра, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 318 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 1 224 та топшириқ белгиланган. Шундан 1 126 таси (92,0 %) тўлиқ бажарилди, 98 таси (8,0 %) ижро жараёнида. Ноябр ойида назоратда бўлган 11 та топшириқнинг барчаси эса ўз вақтида бажарилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг 12 та ҳужжатида Жамият масалаларига оид 36 та топшириқ бўлиб, шундан бугунги кунда 32 таси (88,9%) бажарилган, 4 таси (11,1%) ижрода. Ноябр ойида назоратда турган жами 7 та топшириқнинг барчасини ижроси таъминланди.
Вазирлар Маҳкамаси 295 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 722 та топшириқ бўлиб, шундан бугунги кунда 652 таси (90,3 %) бажарилган, 70 таси (9,7 %) ижро жараёнида. Ўтган ойда назоратда бўлган 41 та топшириқнинг барчаси ўз вақтида таʻминланди.
Ҳукумат комиссиясининг 94 та ҳужжатида Жамият масалаларига оид белгиланган 298 та топшириқдан 267 таси (89,6 %) бажарилган, 31 таси (10,4 %) ижро жараёнида. Ноябр ойида назоратда бўлган 17 та топшириқ тўлиқ бажарилди.
2025-йил 6 ноябр куни Энергетика вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизимида давлатимиз раҳбари, Президент Администрацияси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг назорат топшириқларининг ижросини самарали ва тўлиқ бажариш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган ўқув-семинарда Жамият раҳбарияти, масʻул ходимлар ҳамда бошқарма ва завод ишчилари ҳам фаол иштирок этди.