May 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларининг атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмалари миқдори 197,467 тонна камайтирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда амалга ошириш тадбирлар режаси” тасдиқланган.

Ушбу тадбирлар доирасида жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар томонидан атроф муҳитга салбий таъсирларни камайтириш, табиий ресурсларни тежаш ва қонунчилик билан белгиланган талабларини бажарилиши ташкиллаштирилди.

Дастур доирасида асосий 57 та тадбирлардан жорий йил июль ойи ҳолатида 40 таси бажарилган, 6 та банд бажарилиши бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. 11 та бандни ўз муддатларида бажариши бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дастур тадбирларини бажарилишида атмосфера ҳавосига ва оқова сувлар билан зарарли моддаларни ташланиши камайтириш, уларни белгиланган меъёрда тозалаш, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, манан эскирган қозонлар ўрнига энергия тежамкор қурилмаларни қўллаш, автомобилларни газ ёқилғисига ўтказиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни олиб бориш каби ишлар амалга оширилди.

Тадбир бошлангандан буён олиб борилган ишларга жами сарфланган ҳаражатлар – 11,08 млрд сўм, 936,67 минг Евро ва 14011,250 АҚШ долларни ташкил этди. Натижада атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори 197,467 тонна камайишига, 438,0 минг куб метр маиший оқова сувларни тозалаш самарадорлиги оширилишига, 2807,844 тонна чиқиндилар қайта ишлашга топширилишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|