“Ўзбекнефтегаз”: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида ўқув курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2022 йил 5-апрелдаги 7-сонли баённомасига асосан “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш тузилмалари ходимлари коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида таълим олишларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда Бош прокуратураси Академиясида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини таъминлаш” мавзусидаги қисқа муддатли масофавий ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсида 10 кун давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, “UNG Petro”МЧЖ, “UNG Medline” МЧЖ ва бошқа тизим корхоналаридан жами 61 та ходимлар коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўз билим савияларини оширди.
Машғулотлар давомида мавзуга оид блиц – сўровномалар, турли викториналар ва коррупцияга қарши таомилларни мониторинг ва назорат қилиш бўйича савол – жавоблар бўлиб ўтди.
Ўқув курсларини мувоффақиятли тамомлаган тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан сертификатлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён Жамият Бошқарма (завод) ва корхоналарида ҳудудий комплаенс инспекторлари томонидан жорий йил давомида 3 488 та қуйи ташкилотлар ишчи-ходимлари иштирокида 66 та семинар-тренинглар ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|