September 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ўтказилган глобал флешмобда фаол иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллав топшириғи билан акциядорлик жамияти томонидан нафақат нефть ва газ қазиб олиш ҳамда маҳсулотларни қайта ишлаш ҳажмини оширишга, балки ижтимоий лойиҳалар, жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Хусусан, Бутунжаҳон тозалик куни (World Cleanup Day) муносабати билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишчи-ходимлари ўз хоҳишлари билан "Бажарамиз!" шиори остида ўтказилган глобал флешмобда фаол иштирок этишди.

Бутунжаҳон миқёсидаги тозалик куни акциясининг ташкил этишдан мақсад – атрофни чиқиндилардан тозалаш ва барқарор тозаликни сақлаш учун барчани бир жамоага бирлаштиришдан иборатдир.

Ушбу акция “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмаги билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари ҳамда Бухоро экологик партияси вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тозалик куни доирасида завод атрофидаги чиқиндиларни тозалаш билан бирга маърифий тадбирлар ҳам ўтказилди.

Экологик акцияга заводдаги 450 дан ортиқ ишчи қўшилди. Тадбир иштирокчилари учун ёқимли туҳфалар – пишириқлар билан иссиқ чой ва экоакция логотипи тушурилган эсдалик кепкалари топширилди.

Келгусида заводда ходимларнинг фарзандлари иштирокида ҳам экологик акциялар ўтказиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|