October 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Сочида бўлиб ўтган меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталигида турдош корхоналар билан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 25 30 сентябрь кунлари Россия федерацияси Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Бутун Россия меҳнатни мухофаза қилиш хафталиги – 2022”да “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ушбу тадбир 2015 йилдан буён ҳар йили Сочи шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Тадбирдан кўзланган мақсад меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ва ходимларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳасидаги бизнес ва ҳукумат ўртасида мулоқот учун платформа яратишдан иборат. Унда Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича яратилган шароитлар ва соҳада эришилган ютуқлар намойиш қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси вакиллари тадбир доирасида ташкил этилган соҳага оид сессиялар, музокаралар, маҳорат дарслари, конференциялар, учрашувлар ва муҳокамаларда иштирок этишди.

Хусусан, ҳафталикнинг биринчи кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутахассислари МДҲга аъзо давлатлар ва Моғулистон меҳнат инспекцияси минтақавий алянсининг конференциясида иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси делегацияси томондан ташкил этилган стендга Россия федерацияси Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Антон Котяков, Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков ташриф буюришди.

Стенга ташриф буюрувчиларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг фаолияти, тизим ташкилотлари ва улардаги меҳнатни муҳофаза қилишга оид ютуқлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Россия ҳукумати вакиллари тақдим этилган маълумотлардан сўнг “Ўзбекнефтгаз” АЖ соҳада эришилаётган ютуқлар ва имкониятларни эътироф этишди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати вакиллари билан биргаликда “Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш” бўйича ҳамкорлик масалалари тўғрисидаги музокараларда ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этишиб, очиқ давра суҳбатида Россия Федерациясидаги турдош корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Бундан ташқари, турли хил ишлаб чиқариш ташкилотлари ва саноат бирлашмалари билан учрашувлар ўтказилиб, улар билан саноат кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали саноат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|