May 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қозоғистон Республикасининг делегацияси Шўртан газ кимё мажмуаси салоҳиятини ўрганишди

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда Қозоғистон Республикасининг Атирау вилояти делегацияси Ўзбекистон Республикасига бўлиб турибди.

Делегация ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг саноат салоҳиятини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришиш шунингдек, шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги тажрибасини ўрганишдан иборат.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегация 18 май куни Қашқадарё вилоятида бўлиб, юқори зичликдаги полиетилен ва бошқа бир қатор маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Шўртан газ-кимё мажмуаси фаолияти билан танишди.

Делегация аъзоларига Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узақов, туман ҳокими Б.Суюнов ва завод директорининг ўринбосари Ў.Исаев ҳамроҳлик қилишди.

Мамлакат иқтисодиёти ва ривожи йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу корхонада табиий газни қайта ишлаб, юқори рентабелли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ташриф бюрувчилар Шўртан газ кимё мажмуасидаги полиетилен, суюлтирилган газ, олтингугурт, газ конденсати, товар гази, қўшимча яна алюминли компазит панеллар, полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.

Шунингдек, мажмуа базасида ташкил этилган биринчи нефтгаз кластери фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефт ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашдаги технологик жараёнлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни кооперация усулида маҳаллийлаштириш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Бу борада мажмуада ҳам самарали фаолият йўлга қўйилган. Қозоғистонликлар мажмуа базасида ташкил этилаётган маҳаллийлаштириш доирасида амалга оширилаётган ишларга катта қизиқиш билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|