February 14, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Капитал таъмирланган кучланиш турбинаси сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиши ва Ҳукумат томонидан энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мажлисларда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқариш технологик объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Чора-тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Batamen” сиқув компрессор станциясидаги 1 дона “DR-61” русумли кучланиш турбинаси капитал таъмирдан сўнг кучланиш турбинаси компания томонидан бошқармага етказиб берилди.

Айни пайтда ушбу кучланиш турбинасини “Batamen” сиқув компрессор станцияси 1-сонли газ ҳайдаш агрегатига монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Шўртан” 2-сонли сиқув компрессор станциясидан ҳайдаб берилаётган табиий газнинг босимини ошириб “Шўртан” бош иншоотига қайта ишлаш учун газ босимини оширган ҳолда ҳайдаб беришдан иборат. Сиқув компрессор станциясининг биттасини тўхтаб қолиши суткасига 500 минг куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Станция газ ҳайдаш агрегатларининг ҳар бири кунлик 10 млн куб метр газни ҳайдаш қувватига эга.

Газ ҳайдаш агрегатининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тасдиқланган гарфикка асосан регламент ишлари ҳам ўтказилди.

Амалга оширилган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаларидаги сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ишлатиш, газ қазиб чиқаришни барқарор таъминлаш орқали республика истеъмолчиларига табиий газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлайди.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаларидаги газ ҳайдаш агрегатларида 9 дона АҚШнинг “Dresser Rand” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “DR-61” русумли кучланиш турбиналари ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|