“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида фавқулодда вазиятлар бўйича тактик-махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси объектларида тезкор қутқарув хизматлари иштирокида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаси бўйича тасдиқланган жадвалга асосан, Оқова сувларни тозалаш цехига қарашли “АD-6401” қурилмаси ҳудудида тактик-махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни ташкил этиш ҳолатини назорат қилишдан иборат.
Бундай тадбирлар фавқулодда вазиятларни бартараф этишда мажмуа маъмурияти, қўмондонлик штаби ва мажмуада шакллантирилган фуқаро муҳофазаси таркиби фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг маҳоратини оширишга ёрдам беради.
Шунингдек, стратегик муҳим саналган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини оширади.
Амалий машғулотлар давомида ихтисослашган хизмат ходимлари ва мажмуа ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар шартли равишда юзага келган ёнғинни бартараф этиш вазифаси топширилди.
Дастлаб фавқулодда ҳолат ҳақида барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш сигнали чалинди.
Шундан сўнг содир бўлган шартли табиий ва техноген вазиятни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалар синовдан ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш