February 21, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газни харидорларга етказиб бериш тўлиқ электрон логистика савдо портали орқали амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармалари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг биржа савдолари орқали сотилиши ҳамда бозор иқтисодиёти механизмларининг фаол жорий қилиниши савдо жараёнларини шаффофлаштириб, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига ҳақиқий нархларнинг шаклланишига ва солиқ базасининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Хусусан, тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатилиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида бугунги кунга келиб биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни ташиш электрон логистика савдо портали орқали амалга оширилиши босқичма- босқич тизимдаги барча завод ва корхоналарда жорий қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментнинг маълумотига кўра, Муборак газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ маҳсулотини биржа харидорларига етказиб бериш тўлиқ электрон логистика савдо портали орқали амалга ошириш йўлга қўйилди. Натижада, биржа савдолари орқали сотилган суюлтирилган газни ўрнатилган навбат билан юклаб жўнатилишида тўлиқ шаффофликни таъминлашга эришилди.

Электрон логистика савдо портали тизимини яқин орада Шўртан ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Юқоридаги тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши орқали юк ташувчилар бозорида рақобат муҳити шакллантирилди ва юклаб жўнатиш учун навбатнинг шаклланишида тўлиқ шаффофлик таъминланди.

Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳисобига харидорлар логистиканинг бошланғич нархларини пасайтиришга қаратилган аукцион ҳисобига ўз харажатларини мақбуллаштиришга муваффақ бўлишди. Улар учун электрон навбатнинг шакллантирилиши биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни ўз вақтида юкламаслик каби юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ва янгиликларни жорий қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” мажмуасининг конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ маҳсулотини автоцистерналарга юклаб жўнатилиши ҳисоб журналларида юритилган. Бугунги кунда ушбу суюлтирилган газ маҳулотини қабул қилиш, сақлаш ва автоцистерналарга юклаш ишлари ҳисоб-китоби электрон тарози ва 1С дастурида юритилиб, барча кўрсаткичлар электрон хотираларда сақланиб борилади.

Натижада “Кўкдумалоқ” мажмуасида маҳсулот юклаб жўнатилишида хато ва камчиликларни олдини олиб, электрон назорат тизими тўлиқ ишлашига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тайёр махсулотларни юклаб жўнатиш жараёнларини тўлиқ шаффофлаштириш мақсадида рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ишлари давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|