“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси амалга оширилаётган ҳолатини ўрганиш мақсадида “GTL Uzbekistan” заводида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва GTL заводида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев заводга ташриф буюрди.
Бошқарув раиси томонидан заводда амалга оширилаётган ишлар, мутахассисларнинг иш фаолияти ва уларга ярати берилган шароитлар ҳолати ўрганилди.
Ташриф давомида, GTL заводининг якунланаётган созлаш ва ишга тушириш жараёнлари, шу жумладан кислород ишлаб чиқариш учун тайёргарлик ишлари, синтетик суюқлик ишлаб чиқариш қурилмасининг Фишер-Тропш реакторларида якуний пуско-наладка ишлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари билан жойида яқиндан танишиб чиқлди.
Масъул мутахассис ва раҳбар ходимларга иш фаолиятида давомида техника хавфсизлиги ва ускуналарни бир меъёрда ишлашига доир топшириқлар берилди.
Бугунги кунда 19 та технологик қурилма тўлиқ ишга туширилган бўлиб, ишчи ҳолатда эксплуатация қилинмоқда, 3 та қурилмада эса (синтез газ, синтетик суюқлик, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қурилмалари) пуско-наладка ишлари якунланмоқда.
Ҳозирда заводнинг 3 та қозонхона тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб юқори, ўрта ва паст босимдаги 556 тн/соатига буғ ишлаб чиқарилмоқда. Буғ генераторлари жами 30 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда ва шундан бир қисми “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига узатилмоқда.
Таъкидлаш керакки, жорий йил бошидан буён 10,5 минг МВт/соат электр энергияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига узатилишига эришилди.
Шўртан газ-кимё мажмуасидан GTL заводига метан гази ҳам қабул қилинмоқда ва заводнинг сув тайёрлаш, қайта ишлаш, бирламчи ва биологик тозалаш, совутиш қурилмалари тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб, хом сув қабул қилинмоқда ҳамда фильтрланган, тузсизлантирилган ҳамда деминлаштирилган сув турлари ишлаб чиқарилмоқда. Заводда юқори тозаликдаги водород, азот ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Ташриф якунида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди ва сўнгги ишга тушириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, импорт ўрнини сезиларли даражада пасайтириш, ёқилғи маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан саноат кооперациясини янада кучайтириш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, GTL заводи жами 1,5 млн тонна юқори сифатли синтетик ёнилғи маҳсулотлари (дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ, керосин) ишлаб чиқариш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|