August 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Шўртан газ кимё мажмуасида 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларнинг бажарилиши, мажмуани барқарор ишлаши, зарурий эҳтиёт қисмлар ва кимёвий реагентлар билан ўз вақтида таъминлашга доир танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда шунингдек, 2022 йилнинг ортда қолган даврида табиий газни қайта ишлаш ҳамда полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши, дебитор қарздорликларни ундириш, ишлаб чиқаришдаги узилишларни олдини олиш, режалаштирилган ишлар ҳамда бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Бошқарув раиси томонидан мажмуа эҳтиёжи учун зарурий хомашё маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш ишларини биржа савдолари орқали белгиланган тартибда амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, биржа савдоларини амалга оширишда йўл қўйган қўпол хатолари учун “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бош директорининг Иқтисод, молия ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати бошлиқлари вазифасидан озод қилинди.

Шунингдек лавозим вазифаларни етарлича бажармаган 3 нафар ишчи-ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди ва 2 нафар ходимга хайфсан интизомий жазолари қўлланилди.

Мажмуада рўй берадиган авариявий тўхталишларининг олдини олиш чораларини кўриш кераклиги таъкидланиб, тўхталишлар бўлмаслиги учун барча зарурий чораларни белгилаб олиш мақсадида мажмуани барқарор ишлашини таъминлаш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|