“Ўзбекнефтаз”: “Янги Алат” конини ўзлаштириш мақсадида янги газ қувури қуриб ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захираларини ошириш дастури ва янги очилган истиқболли майдонларни ўзлаштириш мақсадида геолого-техник тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг углевородлар захираларини ўстириш Дастури доирасида Қашқадарё минтақасида излов-қидирув бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсида табиий газ ва газ конденсати оқими олинган “Янги Алат” конини ўзлаштириш мақсадида узунлиги 11,2 километр бўлган газ қувурини қуриб ишга туширилди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга эришиш учун янги истиқболли “Янги Алат” конини ишга тушириш мақсадида лойиҳа институти мутахассислари билан ҳамкорликда техник ечимлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, янги кондаги қудуқлардан қазиб чиқариладиган табиий газни узатиш мақсадида “Янги Алат” конидан “Ғарбий Тегирмон” конигача 11,2 км узунликда диаметри 168 мм газ узатиш қувури ўрнатилди.
Ишлаб чиқаришда сарф ҳаражатларни қисқартириш ва мавжуд моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида газ қувурини қурилиши учун зарур бўлган пўлат қувур ва арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажратилди.
Ушбу газ қувурининг ишга туширилиши натижасида "Янги Алат" конида янги бурғилашдан чиқаётган қудуқлар газини комплекс тайёрлаш қурилмаларига ва қайта ишлаш учун Муборак заводига узатиш имконияти яратилиб, кондан табиий газ ва газконденсат қазиб чиқарилиши йўлга қуйилади.
Маълумот учун: "Янги Алат" кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2022 йилда Углеводород захираларини ўстириш Дастури доирасида очилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|